Кўчмас мулкни тасарруф этиш, сотиш ва сотиб олиш, ундан фойдаланишга доир ҳукумат қарори қабул қилинади



 
  Расм манбаси : Ресурс-М

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулкларни тасарруф этиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (https://regulation.gov.uz/uz/document/516) жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 майдаги ПҚ–3741-сон қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилиши белгиланган.

Белгиланишича, гербли (махсус) бланкалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.

Консуллик муассасалари ишончномаларнинг гербли (махсус) бланкалари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъминланади.

Гербли (махсус) бланкалардаги ишончнома ва шартномалар нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.

Герб йиғимидан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади.

Кўчмас мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини шакллантириш тартиби манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

давлат нотариал идораларида кўчмас мулкларни бошқа шахсга бериш ва тақиқланганлиги ва хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки шакллантирилишини таъминлайди;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

2018-09-18 18:44:38  |  959 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация