Ўзбекистонда кўпроқ эркаклар ўз жонига қасд қилмоқда



 
  Расм манбаси : Likar.info

Хусусан, Тошкент шаҳрида қайд этилган суицидларнинг 69 фоизи эркакларга оид

Мамлакатда аёлларга нисбатан эркаклар кўпроқ суицидга қўл урмоқда. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Дилором Тошмуҳаммедованинг маълумотига таяниб, Kun.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, республика бўйлаб ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпроқ эркаклар билан юз бермоқда. Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида аёллар қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан кўп суицидни содир этган. Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида жонига қасд қилаётган эркаклар сони аёллардан кўпроқ.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри жинслар ўртасидаги номутаносиб суицид ҳолатлари бўйича биринчи ўринда бўлиб, 69 фоиз вазиятда эркак киши жонига қасд қилган.

Дилором Тошмуҳаммедованинг айтишича, суицид ҳолатларининг ошиб кетишида қисман ОАВнинг ҳам «айби бор». Унинг сўзларига кўра, жонга қасд қилиш ҳақидаги хабарларнинг давомий ва деструктив узатилиши аҳоли ўртасида шу ҳолатга яширини тарғиботни кучайтирмоқда.

2018-12-25 12:30:16  |  1842 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация