Фирибгарлик қилган МИБ ходими 2 йил “ахлоқ тузатишга” ҳукм қилинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

У фуқаронинг табиий газдан 482 минг 928 сўм қарзини 2 млн 850 минг сўм деб, уни алдаб 150 долларини олган ва шундан 100 долларни ўзлаштириб кетган

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими давлат инспектори Умид Каримов ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини алдаш йўли билан қўлга киритиш мақсадида фирибгарлик жиноятига қўл урди, деб хабар беради ЎзА.

У Фарғона туманидаги “Илғор” маҳалласида яшовчи С.Хнинг яшаш хонадонига бориб, унинг фойдаланилган табиий газ учун тўловларини Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими давлат инспекторлари томонидан ундирилишини билса-да, нафснинг куйига учади. Унинг ҳақиқатда фойдаланилган табиий газдан бўлган 482 минг 928 сўм қарздорлигини 2 миллион 850 минг сўм деб, уни алдаб 150 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Ушбу пуллардан 50 АҚШ доллари миқдоридагисини 400 000 сўм пул ҳисобида С.Хнинг абонент ҳисоб рақамига тўлаб, қолган 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида У. Каримовнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчининг чин дилдан пушаймонлиги, оилавий шароити, жиноят иши бўйича моддий зарар тўлиқ қопланганлиги эътиборга олинди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 3-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўлланилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

2018-12-10 18:01:08  |  2405 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация