Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Ҳозирда 15-20 кун вақт сарфланадиган жараён электрон тизимга ўтиш натижасида 3-4 бараварга тезлашади

Ғазначиликда ўтказилган йиғилишда нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизимини тўлиқ автоматлаштиришга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Молия вазирлиги.

Унда Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Автомобиль транспорти агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг вакиллари иштирок этдилар.

Ҳозирда юридик ва жисмоний шахслар томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтаришга 15 кундан 20 кунгача вақт кетади. Тўлиқ электрон тизимга ўтиш натижасида мазкур жараён 3-4 баравар тезлашади, дея қайд этилади хабарда.

Йиғилиш иштирокчилари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан хулосалар электрон тарзда ғазначилик органларига электрон маълумотлар алмашинуви йўли орқали юборилиши юзасидан келишиб олдилар. Бу ортиқча ва нотўғри тўланган маблағлар тезкорлик билан юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши учун имконият яратади.

2018-11-23 17:59:55  |  1794 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Ноябрь 24, 2018  18:26

1.Norbek

Yaxshi bo`libdi!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация