Онлайн. Ихтисослашув – адвокатнинг ўз соҳаси билимдони бўлиб етишишини таъминлайди



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Тошкентдаги “Hyаtt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференцияси давом этмоқда.

"Адолат дарчаси" адвокатлар ҳайъати (Наманган вилояти) адвокати Салоҳиддинов Усмонхон Исахонович:

– Президент фармони билан белгиланган бир янгилик мени айниқса хурсанд қилди: бундан буён адвокатларнинг ихтисослашуви йўлга қўйилади. Фуқаролик, жиноий, иқтисодий ишлар бўйича алоҳида-алоҳида лицензия олиб ишланади. Бу дунё амалиётида бор, илғор мамлакатларнинг барчасида адвокатлар бир соҳага ихтисослашади. Чунки адвокатнинг, у қанчалик ўткир бўлмасин, ҳам жиноий, ҳам фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича мукаммал мутахассис бўлиб етишиши қийин. Бир соҳага ихтисослашув, алалоқибат, ўз соҳасининг билимдонларини тарбиялайди. Тўғри, агар фавқулодда салоҳият эгаси бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда малака имтиҳони топшириб ва лицензия олиб, универсал адвокат бўлиш ҳам мумкин, албатта.

2018-11-17 12:52:04  |  1888 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация