Светлана Ортиқова: “Терговда қийнаш ҳолатларини йўқ қилиб бўлмайди. Бу – утопия”



 
  Расм манбаси : АОКА

“Қийнамасдан тергов қиладиган кадрларни етиштиришга 20-25 йил керак”

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Кун.uz’га интервьюсида тергов жараёнида қийноқлар қўлланилиши мавзусига тўхталиб, бундай ҳолатларга барҳам бериш мутлақо имконсизлигини айтди.

“Тергов жараёнида қийноққа солиш ҳолатлари билан прокуратура органлари қатъий кураш олиб бораяпти. Буни батамом йўқ қиламиз десак, бу – афсона, утопия. Лекин сиз билан биз шуни камайтира билишимиз керак”, – деган у.

Ортиқованинг фикрича, тизимда аллақачон ўрнашиб бўлган “погонли”ларни энди қайта тарбиялаб бўлмайди, фақат жазолаш, тозалаш, тизимдан чиқариш билан чекланиш мумкин.

“Лекин фарзандларимизни, бўлажак прокурорларни, терговчиларни боғчадан бошлаб тарбияласак, 20-25 йилдан кейин худо хоҳласа ҳеч қийноқни ишлатмайдиган кадрлар етишиб чиқади», – дея таъкидлаган Бош прокуратура мулозими.

2019-12-12 16:51:48  |  1756 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация