Хорижга ишга жўнатиш ваъдаси билан фуқаронинг 3 минг долларини алдаб олган аёл озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Суднинг қора курсида ўтирган аёл бир неча бор фирибгарлик бўйича судланган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармади. ЎзА хабарига кўра, Марғилон шаҳридаги Linex ўқув марказида корейс тили ўқитувчиси вазифасида ишлаган М.Алимова Т.Абдуллаевни 3000 доллар эвазига тижорат йўналиши бўйича Жанубий Кореяга ишга жўнатишга ёрдам беришини айтиб, ушбу маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Жабрланувчи фирибгарга дуч келганини кейин тушуниб етиб, ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. М.Алимова ушбу қилмишини такроран амалга ошириб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этди.

Суд томонидан судланувчи М.Алимовага 3 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2018-11-16 12:02:19  |  896 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация