«Коррупция – тараққиёт кушандаси» умуммиллий иншолар танловининг якуний босқичи бошланди



 
  Расм манбаси : Адлия вазирлиги

Натижалар Конституция куни ҳамда Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида эълон қилинади. Танлов ғолибларига ҳар бир йўналиш бўйича Samsung Galaxy S9 смартфони ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилади.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Биз коррупцияга қаршимиз» мегатанлови доирасида ўтказилаётган «Коррупция – тараққиёт кушандаси» умуммиллий иншолар танлови қизғин паллага кирди.

Маълумки, иншолар танлови бошқа номинациялардан фарқли равишда онлайн тарзда ўтказилмаяпти. Яъни, иштирокчилар иншоларни ўзлари қўлда ёзиб, шахсан ҳайъатга топшириши керак.

Вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, иншолар танловининг 20 октябрь куни якунланган 1-босқичида бутун республика бўйлаб 20 мингдан ортиқ ижодий ишлар топширилган. Улар ҳар бир туман адлия бўлимлари қошида ташкил этилган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди, 30 октябргача ғолиблар эълон қилинди ва 1000 нафар иштирокчига иккинчи босқичда қатнашиш учун йўлланма берилди.

15 ноябрь куни эса ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказилган 2-босқич ҳам якунланди ва иншоларни баҳолаш жараёни бошланди.

Олдинги босқичларда сараланган барча иштирокчилар белгиланган вақтда тўпланиб, «Коррупция ва жамият» мавзусида иншо ёзишди.

Эслатиб ўтамиз, иншолар танлови уч босқичда, икки йўналишда (ўқувчилар ва талабалар) ўтказилмоқда. Учинчи босқич республика даражасида ўтказилади ва унда ҳар бир вилоятдан ҳар йўналишда 3 нафардан ғолиб иштирок этиши мумкин.

Танлов якунлари Конституция куни ҳамда Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида эълон қилинади.

Иншолар танлови ғолибларига ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан Samsung Galaxy S9 смартфони ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар топширилади.

2018-11-16 11:48:40  |  3719 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

3 изоҳлар

Декабрь 12, 2018  12:32

1.Tahririyat

Ma`lumot Adliya vazirligining saytida e`lon qilingan. http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/91236/

Декабрь 11, 2018  00:21

2.Feruza

Ya'ni Oxirgi natijalar haqida

Декабрь 11, 2018  00:20

3.Feruza

Nega tanlovning yakuniy bosqichi haqida ma'lumot yo'q?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация