Тошкент вилоятида 50 000 сўмлик сохта банкнотлар ясаган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : O'zbekiston24 лавҳасидан скриншот.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкент вилоятида эллик минг сўмлик қоғоз пулларни ясаш билан шуғулланган шахс фаолиятини фош этди.

“Ozbekiston24” канали лавҳасида айтилишича, 22 ёшли йигит сохта пул ясашдан олдин графика муҳаррирлигини, рангли принтердан фойдаланиш сирларини ва пул ясаш техникасини чуқур ўзлаштирган.

«Мен аслида тўйлар, туғилган кунларда сураткашлик ва тантаналарни видеотасмага тушириш билан пул ишлардим, – деди у. – Шу йил февраль ойида 50 минг сўмлик пулларни қалбакилаштира бошладим. Олдинига 30 дона шундай пулларни ясаб Олмалиқда буюмлар харид қилиб кўрдим. Икки мартасида омадим келди».

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш)га асосан жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан 51 та қалбаки пул ясаш билан боғлиқ воқеалар содир бўлган. Уларнинг 18 таси Тошкент шаҳрида, 15 таси Тошкент вилоятида, 6 таси Самарқандда кузатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиноятчилардан 5 минг АҚШ доллари, 5 минг Россия рубли, 5,3 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пулларни тортиб олган.

2018-11-04 17:24:29  |  2489 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация