Адвокатлар нимадан норози?



 
  Расм манбаси : 

Журналимиз таҳририяти адвокатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишиш, уларнинг қайноқ касб фаолиятини кенгроқ ёритиш мақсадида ҳар сонда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан бирига хизмат сафари уюштириб, адвокатлар билан бевосита учрашган ҳолда “Меҳмонхона” рукнида саҳифалар ташкил қилишни режалаштирди. Рукнимиз учун дастлабки манзилни эса алифбо тартибига кўра Андижон вилоятидан бошладик (Албатта бу қатъий тартиб эмас. Яъни бирор ҳудуддаги адвокатлардан аниқ режалар билан таклифлар тушса, алифбе кетма-кетлигига қараб ўтирмасдан, сафар карвонимизни ана шу манзил сари буришга тайёрмиз).

Сафаримиз давомида биз адвокатларнинг иш фаолияти билан бевосита танишган, иш тажрибаларини ўрганган ҳолда “Адвокатнинг бир куни” йўналишида мақолалар тайёрлашни, шунингдек, адвокат ёрдамидан фойдаланган фуқароларнинг ҳам фикрларини олишни кўзда тутмоқдамиз.

Бугун эса эътиборингизга рукнимизнинг дастлабки саҳифалари эълон қилинмоқда. Гарчи, бошланиши бўлгани сабабли, мавзуларимиз доираси кўзланган барча йўналишларни қамраб ололмаган бўлса-да, вилоят адвокатлари қалбидаги таклиф ва мулоҳазаларни ўргана олганимизнинг ўзи, ўйлаймизки, яқин ҳамкорлик йўлидаги ишончли бир қадаб бўлди. Энг холис баҳони эса Сиз азизлардан кутамиз.

Андижон вилояти адвокатларига берилган минбарда эса адвокатларнинг “Адвокатга дахл қилганлик учун жавобгарлик белгилансин!”, “Адвокат сирни сақласинми ё очсинми?”, “Адвокат ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олсин!” каби танқид ва таклифлар жамланган бир қанча чиқишлари ўрин олган.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-08-18 22:48:35  |  395 |   0      | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация