Ҳазрати Дониёл зиёратгоҳи



 
  Расм манбаси : Registon.uz

Халқимизда бирон жойга ташриф буюрганда аввало шу ердаги авлиёларни зиёрат қилиш удуми бор. Шунингдек, ота-боболаримиз бирор ишга киришишдан олдин ҳам ўтган улуғ зотларни ёдга олиб, улардан руҳий мадад сўрашар эди. Бу анъанани бугун давлатимиз раҳбари гўзал бир ҳолатда давом эттирмоқдалар. Шу боис биз ҳам журналимизнинг асосий қисмига киришдан олдин юртимиздаги муқаддас қадамжолар ҳақида навбати билан маълумот бериб бориш учун «Зиёрат» рукнини ташкил этмоқдамиз. Зора, яхши ниятдаги шу амалимиз ҳам зиёрат ўрнида қабул қилиниб, ишларимизнинг хайрига сабабчи бўлиб қолса!

Халқ орасида кенг тарқалган ривоятларга кўра бу қабристоннинг пайдо бўлиши Амир Темур билан боғлиқ. Яъни Соҳибқирон Кичик Осиёга қилган охирги етти йиллик ҳарбий юриши (1397 – 1404) давомида кўп жойларни осонлик билан ўзига бўйсундиради-ю, Сусга (Ҳозирги Эрон давлатининг Хузистон вилоятидаги Шуш шаҳри) етганида қўшин қийналиб қолади. Шунда бу ерда Пайғамбар Дониёлнинг қабри борлиги, унинг руҳий мадади бу элни ҳимоя қилиб, юртга барака ёғдириб туришини эшитган Амир Темур бу қабрни бориб зиёрат қилиб, Пайғамбарнинг табаррук хокини (баъзи ривоятларда ўнг қўли, ўнг оёғи ва бошқа суякларини ҳам) Самарқандга жўнаттиради ҳамда туя бориб чўккан жойга дафн қилишларини буюради. Ўшанда туя Сиёб ариғи ёнидаги ҳозирги қабристон ўрнида чўккан экан. Эҳтимол, Шушдаги қабристон ўрнига монанд бу жойни Соҳибқироннинг ўзи танлагандир.

Мақбара совет даврида қаровсиз қолди. Ҳатто мақбарага кириш айвони ғиштини ўмаришга ҳам уринганлар бўлди.

Мустақиллик йилларига келиб, 1995–1996, 2007–2008 ва 2012–2015 йилларда мақбара ва унинг атрофидаги 2,5 гектарга тенг майдонда кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Натижада ҳозир мақбара мажмуаси обод зиёратгоҳ масканга айланган.

Айнан шу ободонлаштириш ишлари арафасида мўъжиза рўй бериб, 500 йиллик писта дарахтининг куртак ёзганига одамлар гувоҳ бўлдилар (Айтишларича, дарахтнинг бундай ғайритабиий жонланишини авваллари ҳам кўришган).

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-19 12:11:22  |  2677 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация