ҲУҚУҚИНГНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИГАНЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ БУЗСА...



 
  Расм манбаси : Zamin.uz

“Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси бузилаётганлигини маълум қиламан ва Ўбекистон Республикаси ИИВ, Самарқанд вилоят прокуратураси, Адвокатлар Палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Самарқанд вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан мазкур масалага муносабат билдирилишини сўрайман, — деб ёзув қолдирди бугун Юзлашувдаги саҳифаларда Самарқанд вилоятидаги “Эзгу фикр” адвокатлик фирмаси адвокати Сурайё СУЛАЙМОНОВА. — Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид хатти-ҳаракатлар содир этаётганлар, энг эътиборлиси, адвокат ҳуқуқларининг паймол қилиниши айнан ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРАЛАР томонидан содир этилаётгани учун буни ёзмоқдаман...”

Адвокатнинг маълум қилишича, у 17 март куни ўз ҳимояси остидаги шахс билан биргаликда Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлимига кириш учун борганида ички ишлар ходимлар томонидан адвокатга тегишли бўлган шахсий халта ва ҳужжатлар солинган жилдни текшириб кўришларини маълум қилишган. С.Сулаймонова бу “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга зид эканлигини, зеро унга кўра шахси дахлсиз эканлигини ва шахсий буюмлари ҳам текширилиши мумкин эмаслигини тушунтирмоқчи бўлган. Аммо ички ишлар ходимлар уни ИИБ биносига текширувсиз киритмасликларини айтиб, ноқонуний талаб қўйишди. Бу билан эса адвокатнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган касбий фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилинган.

Шунга кўра адвокат ЎзР МЖтКнинг 1971-моддасига асосан ўзининг адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганлиги боис Самарқанд шаҳар ИИБ ходимларига нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиб, ҳал этиш учун Самарқанд шаҳарлараро Маьмурий судига ариза тақдим қилаётганини қайд этади.

Адвокат билан боғланиб, тафсилотларга янада аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз, бизни кузатиб боринг!

2021-03-18 00:16:04  |  1662 |   0     Нурбек Тошниёз (Норбек Тошниёзов)  | 

1 изоҳлар

Август 05, 2022  08:56

1.Isxakova

Menga sizning maslaxatingiz kerak qanday boglansam boladi



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация