Турар жойни нотурар жойга онлайн ўтказиш мумкин



 
  Расм манбаси : ЎзА

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳақида қарорни олиш бўйича хизмат тақдим этилди.

Аризани кўриб чиқиш учун давлат божи Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи, Тошкент шаҳри учун эса 20 фоизи миқдорида тўланади.

Туманлар ва шаҳарлардаги туманлар ҳудуди учун ЭКОИҲнинг 30 фоизи миқдорида бож белгиланган.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сон «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида жорий этилган.

Хизматни кўрсатиш муддати 8 кун. Ундан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин.

2018-10-07 14:43:11  |  3012 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

5 изоҳлар

Сентябрь 11, 2023  21:16

1.Хамедова ФЕРУЗА

Турар жойни нотурарга айлантириш керак

Ноябрь 15, 2022  11:58

2.навруз

турар жойни нотурар килиш керак кандай килсак булади

Феврал 21, 2022  23:55

3.Нематов сулаймон

Турар жойни нотурар жойга расмийлаштириш

Июнь 15, 2021  10:43

4.Тўраева Зарифа

Турар жойни нотурар жойга ўзгартириш керак

Апрел 05, 2021  13:46

5.Кушбаков Фаррух

Турар жойди нотурарга айлантириш керак



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация