“АДВОКАТГА ТОШ ОТСАНГ АДВОКАТГА МУҲТОЖ БЎЛАСАН...”



 
  Расм манбаси : https://pravo.ru/

Сайтимизда эълон қилинган Сурайё СУЛАЙМОНОВА: Мижозни “адвокатлик ҳудудим”га йўлатмайман!” сарлавҳали мақола  ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Биз қуйида сайтимизнинг ўзида қолдирилган шарҳлардан айримларини жузъий таҳрир билан эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз:

 

Усмонхон САЛОҲИДДИНОВ, адвокат (Наманган):

Адвокат Сурайё Сулаймонова адвокатларга нисбатан давлат идоралари (айниқса прокуратура...) ходимларининг муросабатлари ёмонлиги тўғрисида ҳақ гапларни айтибди! Ростдан ҳам жамиятда адвокатларга нисбатан муносабатни тубдан ўзгартириш керак. Айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларида. Бу эса қайсидир маънода ўзимизга ҳам боғлиқ. Аввало касбимизни, касбдошларимизни обрўсизлантирадиган ички муаммоларимиз билан ўзимиз курашишимиз зарур...

Яқинда адлия вазири Р.Давлетов адвокатлар билан онлайн тартибда очиқ мулоқот ўтказди ва унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари иштирок этишди. Шу мулоқотда ДХХ вакилининг адвокатларга нисбатан билдирган муносабати касбдошларимизнинг эсларида умрбод қоладиган ҳолат бўлди! (Мана сизга ваколатли давлат идорасининг адвокатурага муносабати!) Нима эмиш, адвокатларнинг аксарияти жиноятчиларга шерик бўлаётган эмиш, қамоқхонадагларни телефонда уйларидагилар билан улаб бераётган эмиш...(?) ва ҳоказолар. Бу ходимнинг сўзларини ҳали тарих кўп эсга олса керак. Яхшиямки мулоқотда иштирок этган Адвокат Ғ.Кароматов уни “жойига ўтқазиб қўйди”!..

Мен ҳамкасбимнинг гапларига қўшимча қилмоқчиман, ДХХнинг Ғуломов, Тўрақулов, Шарифхўжаев каби юзлаб собиқ ходимлари (аксарияти собиқ раҳбарлар) узоқ муддатли жиноий жазо ўтаётганини халқ билмайдими?.. Уларнинг қабиҳ жиноятлар содир этганлари судда тасдиғини топди-ку! Энди уларнинг сони ва содир этган жиноятларининг оғирлик даражасини жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони ва уларга қўйилаётган айбловлар билан солиштириб, таққослаб кўрадиган бўлсак ким кўпроқ қасамёдини бузяпти, ким кўпроқ қонунни менсимаяпти маълум бўлади-қолади.

Иккинчидан, шу жиноий жавобгарликка тортилган собиқ масъул ходимлар ҳам адвокатларнинг ҳуқуқий ёрдамига муҳтож бўлмаяптиларми?.. Ахир адвокатлар тўғрисида эски нақл бор: “АДВОКАТГА ТОШ ОТСАНГ АДВОКАТГА МУҲТОЖ БЎЛАСАН...” (Буни менга дунёга таниқли адвокат Либус айтган эди). Мулоқотда адвокатурага тош отишга уринган ДХХ ходими ва бошқа у каби фикрлайдиганларга шу гапни эслатиб қўйиш керак деб ўйлайман...

Учинчидан, ҳар ким ўз ишини қилсин, бировга (адвокатга) кўз олайтириш, бировнинг омдсизлигини гапириш орқали ютуққа эришишни кўзлаш бу одобдан эмас, аксинча, заифлик нишонаси...

Тўртинчидан, адвокатура халқаро ҳуқуқда мақоми эътироф этилган институт (Ҳар ҳолда ДХХ халқаро ҳуқуқда йўқ). Шундан ҳам хулоса қилиш керак!!!

Ва, ниҳоят, аниқ расмий тасдиқланган рақамларни келтирмай туриб бундай “даъво” қилиш илмсизлик ва манманлик нишонаси эмасми? Ёки бу ҳам, яна халқ мақолида айтилганидек, “тиззаси йиртиқнинг устидан кулиш”нинг бир кўринишими?

 

***

Шерзод АБДУЛЛАЕВ,  адвокат (Қорақалпоғистон):

Сурайё Сулаймонова жуда мазмунли ва ҳақиқий адвокатларнинг фикрини билдирган. Айниқса суд мажлисларининг белгиланган вақтда бўлмаслиги, адвокатларнинг қимматли вақти суд мажлиси бошланишини кутиш билан ўтиши ҳаммамизнинг дардимиз. Ўзбекистонда адвокатура соҳасини ривожлантириш учун эса адвокатларга янада кенгроқ имкониятлар яратиш максадга мувофиқ деб ҳисоблайман!

 

*** 

Комилжон ҚАЛАНДАРОВ, адвокат (Тошкент):

Сурайёхон жуда яхши фикрларни билдирган. Айниқса Концепциянинг юқори идорада асоссиз ушлаб турилганлиги, ҳокимларнинг ер сотиб ўзлари сувдан қуруқ чиқаётгани, ҳакамлик судларининг кераксизлиги масалаларини биз ҳам айни ҳақиқат деб биламиз.

 

*** 

Зафар ТАИРОВ, адвокат (Самарқанд):

Жуда мазмунли, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини ўйлантириб қўядиган мақола бўлибди. Адвокатлик — бу халқнинг дарди билан юриладиган соҳа, бу вазифани адо этиш учун эса жамиятда адвокатга нисбатан ҳурмат баланд бўлиши керак. Сермазмун суҳбати учун ҳамкасбимиз С.Сулаймоновага омад тилайман!

2021-03-07 20:33:09  |  1528 |   0  | 

1 изоҳлар

Р.Давлетов томонидан ўтказилган очиқ мулоқотда ДХХ ходими нафақат ўта одобсизлик қилди, балки очиқдан очиқ адвокатларга туҳмат қилди ҳамда бу тизимни адвокатларга муносабатини кўрсатиб қўйди. Жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар ва кучишлатар тизимларнинг ходимдари томонидан содир этилган жиноятларни сони, оғирлиги ва ижтимоий хавфлилиги, давлатга етказилган зарар миқдорини ДХХ ёки бошқа ташкилот тахлил қилиб кўрганми?? Одам ўлдириш, товламачилик, пора олиш каби жиноятларни содир этиб давлатга миллиардалаб зарар етказибгина қолмай, бутун бошли халқни Давлатга бўлган ишончини сусайтирган ким?? ДХХнинг юқори лавозимли мулозимлари-ю, уларни вилоятлардаги «содиқ» одамларидир.. Биргина Н.Турақулов томонидан содир этилган жиноятлар (Суднинг ҳукми билан) барча жиноий жавобгарликка тортилган адвокатларнинг жиноятидан кўра оғирроқ



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация