Прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш мумкин бўлади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

2020 йилда прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш амалиётининг жорий этилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.

Қонунда, шунингдек, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтириш ҳам назарда тутилади.

2019-12-16 12:35:11  |  176 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация