Ўзбекистон товар-хом ашё биржасини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасидаги давлат улуши жисмоний шахсларга сотилиши режаланмоқда. Муҳокамалар сайтидаги (regulation.gov.uz) қонун лойиҳаларида кўрсатилишича, давлатга тегишли акциялар “Тошкент” ўзбек фонди биржасида сотувга қўйилади, деб хабар беради Turon24.
Бунинг учун бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) акция таклифлари берилади.
Бошланғич IPO амалга оширилгандан сўнг компания Оммавий акциядорлик жамиятига айланади ва унинг ҳисоботлари янада шаффофлашади.
Жараённи Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мувофиқлаштириб боради.
Шундай қилиб, Ўзбекистон фуқаролари товар-хом ашё бирасига шерикчилик қилишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси очиқ акционерлик жамияти шаклида 1994 йил апрель ойида ташкил этилган эди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш