Коррупцияга қарши кураш доирасида давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
![](/papka/yangilikss/2019-08-16-04-57.jpg)
Шу билан бирга, давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъул шахслар масъулиятини ошириш ҳам мўлжалланмоқда
Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Қонунда қуйидагилар назарда тутилади:
давлат хизматчилари молиявий мустақиллиги, ижтимоий химояланганлиги ва давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъул шахслар масъулиятини кучайтириш;
давлат хизматчиларини рағбатлантириш усулларини мужассамлаштириш;
давлат хизматчиларининг иш ҳақлари бўйича тариф сеткаларини, устамалар белгилашни қайта кўриб чиқиш;
коррупция ва порахўрликни камайтириш учун уларнинг молиявий мустақиллигини ва ижтимоий химояланганлик даражасини ошириш.
Лойиҳада 2019 йил 1 октябргача бу борада Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган. Ижрочи масъуллар – Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вазирлик ва идоралар.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш