Давлат қатор фаолият турлари бўйича сертификатлаш ваколатини ННТ ва хусусий секторга бермоқчи



 
  Расм манбаси : LookBio

Жумладан, аудиторлик, лизинг, риэлторлик каби соҳаларда сертификатлар бериш ушбу соҳадаги уюшмаларга ўтказилиши мумкин

2019 йил 1 октябрдан давлат органларининг айрим функцияларини хусусий сектор субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу Бу “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасига илова қилинган Дастурда кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги таклиф қилган рўйхатга кўра:

қўриқлаш хизматларини кўрсатишда, давлатнинг стратегик объектларини қўриқлашдан ташқари, ушбу фаолият тури билан шуғулланишга лицензия бериш тартиби жорий этилади;

енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқловчи сертификат бериш Савдо-саноат палатасига ўтказилади;

риэлторлик малакавий сертификатини бериш Риэлторлар Ассоциацияси вазифаларига ўтказилади;

актуарийлик малакавий сертификатини бериш Суғурта компаниялари ассоциацияси вазифаларига ўтказилади;

аудиторлик малакавий сертификатини бериш Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясига ўтказилади;

қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестация) ўтказиш капитал бозори иштирокчилари Ассоциациясини ташкил этиш орқали мазкур операциялар бўйича аттестация қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ИИВдаги хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали;

риэлторлик малакавий сертификатини бериш Давлат активларини бошқариш агентлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали;

солиқ маслаҳатчиси малакавий сертификатини бериш Молия вазирлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали;

аудитор малакавий сертификатини бериш Молия вазирлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали амалга оширилади;

Лизинг хизмати кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциациясига ўтказилади.

2019-04-08 15:19:19  |  1898 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация