Вазифа, ваколат ва бурч!
Адлия вазирлигининг юридик хизмат соҳасидаги янги вазифа ҳамда функцияларига доир таҳлил, таклиф ва мулоҳазалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан вазирликнинг юридик хизмат соҳасидаги мавқеи оширилиб, асосий вазифалари сифатида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш масалалари белгилаб қўйилди.
Шу ўринда савол туғилади – аввал вазирлик зиммасида бундай вазифа йўқмиди? Бу саволга жавоб топиш учун “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги аввалги Низомга мурожаат қилсак, ростдан ҳам, вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларида юридик хизмат соҳасига оид аниқ вазифалар белгиланмаганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Аввал фақатгина юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш назарда тутилган эди, холос.
Қолаверса, энди вазирлик функцияларининг тури ва кўламида ҳам туб ўзгаришлар бўлди. Жумладан, функциялар сони аввал саккизтани ташкил этган бўлса, ҳозирда қарийб икки баравар ортиб, ўн тўрттага етган. Уларнинг ярмидан ортиғи мутлақо янги ва замонавий руҳга эга бўлиб, вазирликнинг юридик хизматни алоҳида соҳа сифатида ривожлантириш ва назорат қилиш борасидаги фаолиятини ўзида акс эттиради.
(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш