Убайдулла Мингбоев судларга нисбатан норозилик ва ишончсизликнинг асосий сабабларини айтди



 
  Расм манбаси : Убайдулла Мингбоев. ЎзА фотоси

Судьялар олий кенгаши раиси – қуйи судлар судьялари фаолиятидаги энг кўп учрайдиган ноқонуний қарорлар ҳақида

Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев биринчи инстанция, апелляция ва кассация босқичида судьялар томонидан йўл қўйилаётган асосий хато қарорлар ва ноқонуний процессал хатти-ҳаракатларни санаб ўтди.

Унинг фикрича, жорий йилнинг ўтган 6 ойи таҳлилига кўра қуйидаги ҳолатлар аҳолида суд тизими ва судьяларга нисбатан ишончни йўқотиб, юқори турувчи органларга ариза ва шикоятларнинг ортишига сабаб бўлмоқда:

Жиноят ишлари бўйича:

аниқланган ҳақиқий ҳолатга қонуний баҳо бермаслик;

Жиноят кодексининг 57-моддасини нотўғри қўллаб, енгил жазо тайинлаш;

Жиноят кодексининг 72-моддасини нотўғри қўллаб, шартли жазо тайинлаш;

қўшимча жазо тайинлаш лозим бўлган ҳолатларда уни тайинламаслик;

етказилган зарар миқдорини асоссиз камайтириш;

тақиқда бўлган мол-мулкни асоссиз равишда рўйхатдан чиқариш;

суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратмаслик.

Фуқаролик ишлари бўйича:

давлат божи ундиришни асоссиз кечиктириш ёки уни тўлашдан озод қилиш;

тарафларга никоҳдан ажралиш ҳақида ярашиш учун муҳлат бермаслик ёки муддатини асоссиз равишда қисқартириш;

қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини асоссиз равишда янги очилган ҳолатлар бўйича, деб бекор қилиш;

суд қарорларини ўз муддатида ижрога қаратмаслик;

суд қарорларига нисбатан берилган шикоятларни ҳаракатсиз қолдириш.

Иқтисодий ишлар бўйича неустойка суммасини асоссиз равишда камайтириш, етказилган зарарнинг ҳақиқий миқдорини аниқламаслик ҳолатлари кўп қайд этилмоқда.

Маъмурий ишлар бўйича ҳам шунга ўхшаш хатоликлар ва ноқонуний процессуал хатти-ҳаракатлар кузатилмоқда.

“Натижада фуқаролар айрим судьяларнинг хатти-ҳаракати юзасидан юқори судга ва бошқа идораларга тинимсиз ариза ва шикоятлар юбораяпти. Таъкидлаш керак, фуқаролар юқори судларнинг жавобларидан ҳам норозиликларини билдириб, чора кўриш учун Судьялар олий кенгашига мурожаат этмоқда”, деб ёзади У.Мингбоев.

2019-08-16 20:40:09  |  3229 |   0  | 

14 изоҳлар

Сентябрь 18, 2024  10:14

1.Машарипов Давронбек

Жиноят ишлари бўйича юқори судлар (вилоят, Олий) 1-инстанция суди чиқарган қарорни чуқур ўрганмасдан копия қилиб аризачига жавоб берилмоқда. Аризача сўраган саволларга умуман жавоб ёзмаяптилар.

Декабрь 19, 2020  05:27

2.Шухрат мирзаев

МАМУРИЙ СУДЛАР ХОКИМ КАРОРЛАРИНИ 3 ШАХС МАНФИАТДОР ШАХСНИ ИШТИРОКИСИЗ КАРОР КАБУЛ КИЛМОКДА.НАТИЖАДА 3 ШАХС МАНФИАТДОР ШАХНИ МУЛКИ БУЗИЛИБ КЕТМОКДА.БУЗУЛИШИНИ МИБ ХАБАР БЕРГАНДАН КЕЙИН БИЛМОКДА.ШУНИНГ УЧУН СУДЛАРГА НИСБАТАН ИШОНЧСИЗЛИК НОРОЗИЛИК БУЛИЯБТИ.ВА КАРУБСЯГА ЙУЛ КУЙИЛИЯБТИ.ХОКИМ ЧИКАРИЛГАН КАРОРНИ ТУГРИМИ НОТУГРИМИ СИНЧКОВЛИК БИЛАН ТЕКШИРМАСДАН КАРОР ЧИКИАРИЯБТИ

Декабрь 07, 2020  03:46

3.Дилсуз Хасанова

Каркадарё Вилоятида Карши Иктисодий суд судяси Латипов регистрасияси йук аризани давогар жавобгарлар иштирокисиз куриб чикиб адолатсиз карор чикариб судга нисбаттан хурматсизлик килиб Мансабини суистимол килмокда адолатсиз карор чикарган Кишлок курилиш банк юристи билан тил бириктириб 2019 йил март ойидаги бор йуги 1 та огохлантириш хати билан 2020 йил 21 январда тарафлар иштирокисиз ишни якунлаб адолатсиз карор чикарган Фарангиз сифат курилиш МЧЖ 2019 йил октябрда 15 мл 800 пул тулаб кариздорлик сундирилган булсада адолатсиз карор чикариб бир жамиятни мулкига каратиб карор чикариб нохаклик килиб Мансабини суистимол килиб каррупсияга муккасидан кетииб Адолатсиз лик килди

Декабрь 07, 2020  03:35

4.Дилсуз Хасанова

Судя Анаров Ф ва Абдуллаевлар Л порахур Адолатсиз карорлар ишни уз мансабини суистимол килмокда адолатсиз карорлар чикармокда

Январ 15, 2020  22:51

5.Тоиров Аброр

Мен Мингбоевни кабулида булиб ажрими бекор булган судьяга чора куришни сураб мурожаат килганман. Шикоятим каноатлантирилмади. Мингбоев менга Хукмни бекор килиб келиш кераклигини тушинтирди.

Декабрь 15, 2019  13:00

6.Холмуродов Жахонгир

Республика буйича Олий суд рахбарияти ва судьялари томонидан сайёр кабул утказилмокда, бу кабуллар давомида фукаролардан тушган ариза ва шикоятлари конуний ва адолатли куриладими?

Октябрь 13, 2019  10:52

7.рахматуллаев сирожиддин

Адвакатлар фикирларига тулик кушиламан судяларни бошкатдан укитиш зарур

Август 27, 2019  10:31

8.Адвокат Абдуллаев Абдумалик

Давомли ислоҳ қилинадиган энг муаммоли, Аллоҳдан қӯрқадиган кадрларга жуда катта эҳтиёжи бор муҳим соҳа бӯлиб қолмоқда.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация