Кутубхона
Муқова
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судлари, уларга аризалар билан мурожаат қилиш ва фуқаролик судларида ишларни кўриш тартибига оид амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари эътиборга олинган ҳолда, кенг аҳоли қатламларига тушунарли бўлиши учун содда тилда тайёрланган.
Ушбу қўлланмада фуқаролик ишлари бўйича судлар тизими, мазкур судларда аризаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тартиби, босқичлари, судларга топшириладиган аризаларни тузиш, уларнинг намуналари, судларга тўланадиган давлат божи микдорини аниқлаш тартиби, амалиётдан мисоллар ва бошқа масалалар ёритилган.
Қўлланма нафақат судьялар, адвокатлар, ҳуқуқшунослик соҳасидаги мутахассисларга, балки судлар фаолиятига ва процессуал қонунчиликка қизиқувчи китобхонларга ҳам мўлжалланган.
УӮК 342.56(575.1)
КБК 67.71(5Ў)
Муаллифлар:
Х. Ёдгоров – Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси.
Б. Саидмуратов – амалиётчи ҳуқуқшунос.
Нашр учун масъуллар:
А. Салаев – “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси раҳбари.
С. Холбаев – “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси компонент раҳбари.
Тақризчи:
О. Оқюлов – Тошкент давлат юридик университети Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси профессори, юридик фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.
Иккинчи нашр, тўлдирилган ва қайта ишланган.
Мазкур нашр Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ва БМТ Тарраққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида бепул тарқатиш учун тайёрланган.