Тошкентда жиноят иши бўйича қидирувга берилган 10 киши қўлга олинди



 
  Расм манбаси : gazeta.uz

Фирибгарлик жиноятларида гумонланаётган бу шахслар қўлга олишда вақтида фаол қаршилик кўрсатган, ҳатто икки нафар ИИ ходимига тан жароҳати етказишган

Тошкент ИИББ ходимлари тезкор-қидирув тадбири вақтида муқаддам бир неча маротаба судланган ва 14 январь куни Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган 26 ёшли Воҳиджон Тошматов жойлашган ерни аниқлади. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-модда («Фирибгарлик») 3-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Қўлга олиш вақтида у билан бирга квартирада бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Икки ходим тан жароҳати олган. Қўшимча ёрдамга етиб келган гуруҳ 10 киши, жумладан Тошматовни қўлга олган.

Текширув вақтида Тошматов билан қариндош бўлган яна уч нафар қидирувдаги шахс ушлангани маълум бўлди. Улар Фарғона вилояти ИИБ фирибгарлик учун қидирувга берган 46 ёшли фарғоналик Одина Соҳибова, Тошкент вилояти ИИБ томонидан безорилиги учун қидирилаётган 22 ёшли фарғоналик Озодбек Соҳибов ва безорилик содир этгани учун қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган фарғоналик 24 ёшли Зоҳид Тошматов бўлиб чиқди.

Тошкент ИИББ қўлга олинган шахсларнинг пойтахт ҳудудида Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этгани тўғрисидаги маълумотларга эга, дейилади хабарда.

2019-01-21 17:35:20  |  2211 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация