Ажримларнинг катта қисми – эркаги ёки аёли хорижда ишлаб юрган оилалар ҳиссасига тўғри келади



 
  Расм манбаси : RusMama.net

Олий суд раиси ўринбосари оилавий ажримлар ва уларнинг сабаблари, оила-никоҳ муносабатларидаги оғриқли масалалар ҳақида гапирди

2018 йилнинг шу давригача Ўзбекистонда 30 мингга яқин оилавий ажримлар кузатилган. Турмуши бузилган оилаларнинг катта қисми хорижда муҳожирликда юрган кишилар билан юз берган. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров Kun.uz'га интервьюси чоғида маълум қилди.

«Ота ҳам, она ҳам чет элга чиқиб кетган, фарзанд эса жиноят қилиб қамалиб кетган ҳоллар кўп кузатилди. Жамиятда оилага муносабат ўзгариб бормоқда. Оддий мисол, Сирдарёдаги ҳибсхонада икки аёл бор, бири фарзандини сотмоқчи бўлган, иккинчиси синглисини фарзандини сотмоқчи бўлаётган вақтда ушланган. Бизгача бундай ҳолатлар охирги нуқтага келганда кўриб чиқилади. Биз бу ҳолларни олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак. Бунга қарши курашни мактабдан бошлашимиз керак. Ёшларни никоҳга тайёрлаш лозим», – деди раис ўринбосари.

Ёдгоровнинг сўзларига кўра, никоҳ ёшини қизларга нисбатан ошириш масаласи тўғри ўртага қўйилган (никоҳ ёшини эркаклар ва аёллар учун бир хилда – 18 ёш қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда – Таҳр.). Чунки, никоҳга кираётган, катта йўл ёқасидаги одам вояга етган бўлиши лозим. Статистика бўйича, никоҳга кираётганларнинг асосий қисми 20 ёшдан ошган ёшлар ҳисобланади.

2018-11-30 13:54:41  |  869 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация