Хорижга чиқишга чекловни олиб ташлаш учун қанча алимент тўлаш керак?



 
  Расм манбаси : uajcc.org

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарори билан алиментларни олдиндан тўлаш ва қарздорнинг алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тартиби тасдиқланди.

Жорий йилнинг 11 июлидан «алиментчиларга» вояга етмаган болалари таъминоти учун алиментларни улар 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун олдиндан тўлашга рухсат берилди. Шунингдек, вояга етмаган болалар, эр-хотинлар, ш.ж. собиқ эр-хотинлар, ёки бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахсларга алимент тўловлари тўланиши кафолати сифатида кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш мумкин. Бунда гаров қиймати 250 ЭКИҲдан кам бўлмаслиги керак, деб ёзади Norma.

Алиментлар олдиндан тўланганда, ёхуд уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этилганда қарздордан республика ташқарисига чиқишга вақтинча чекловлар олиб ташланади ва унга алимент олувчи билан уларни тўлаш тўғрисида келишув тузмаслик имкони берилади. Эслатиб ўтамиз, доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганда келишув тузилади.

Тўловчида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаганда алиментларни олдиндан тўлаш ёки уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш мумкин. Яъни тўловчининг чиқишига чеклов белгиланган бўлса, уни олиб ташлаш учун аввал қарзни сўндириш, кейин эса алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятларини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш масаласини ҳал қилиш лозим.

Қуйида ушбу тартиб-таомилларни амалга ошириш ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Айни пайтда «алиментчиларда» республика ташқарисига чиқишга чекловни олиб ташлашнинг 2 та усули мавжуд.

Биринчиси. Алимент олувчи билан уларни тўлаш тўғрисида нотариал тартибда тасдиқланган келишув тузиш. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда – судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш, у қарздорга:

алиментларнинг пул билан тўланадиган қатъий суммадаги миқдорини белгилаш йўли билан уларни бир йўла тўлашига;

алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича муайян мол-мулкни тақдим этишига;

алимент тўлаш мажбуриятларини бошқа усулда бажаришига рухсат бериши мумкин.

Тўланадиган алимент миқдори ва у тўланадиган муддат суд томонидан белгиланади.

Иккинчиси. Ижро ҳужжатини ижро этиш тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан бевосита судга мурожаат қилиб, у ерда келгусида алимент тўлаш мажбуриятлари масаласини ҳал этиш. Бу ҳолда ўз танловига кўра:

камида 5 йиллик давр учун алиментни олдиндан пул билан тўлаши ёки алимент олувчига мол-мулк ёхуд қимматли ашёни бериши мумкин. Тўлаш даврларини қарздорнинг ўзи танлайди, бироқ олдиндан тўланадиган алиментлар суммасини давлат ижрочиси ҳисоблайди;

алимент тўлаш мажбуриятларини таъминлаш гарови сифатида ўз мол-мулкини тақдим этиши мумкин.

Ишни судда кўришнинг биринчи тартибидан (биринчи усулда) фарқли равишда, бундай ариза қисқароқ муддатда – ариза қабул қилинган кундан эътиборан 10 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

Алиментларни қай тартибда ва қанча вақт учун олдиндан тўлаш мумкин?

Алиментларни болалар 18 ёшга тўлгунига қадар ҳар қандай давр учун олдиндан тўлаш мумкин, асосийси ушбу муддат 5 йилдан кам бўлмаслиги керак. Тўлаш вақтида болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментлар қолган давр учун тўланади.

Қарздор ўз хоҳишига кўра пул ўрнига олувчига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериши мумкин. Ушбу қоида алиментлар суднинг ҳал қилув қарорига кўра мажбурий ундириб олиниши ҳоллари учунгина амал қилади.

Алиментлар ихтиёрий равишда тўланганда олдиндан тўлаш масаласи уларни олувчи билан келишувга кўра ҳал қилинади. Алиментлар мажбурий ундирилган тақдирда қарздор ижро ҳужжатини берган судга мурожаат қилиши лозим. Алиментларни тўлаш тўғрисида нотариал тартибда тасдиқланган келишув тузилган бўлса (у бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, таҳр.) – ушбу келишув ижро ишини юритаётган Мажбурий ижро бюросининг (бундан кейин – Бюро) туман (шаҳар) бўлими жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга берилади.

Судга мурожаат қилиш учун алиментчининг қўлида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори.

Уларни Бюронинг туман бўлимидан аризага асосан олади, унда алиментларни олдиндан тўламоқчи бўлган даврни кўрсатади. Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент суммалари, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари, ш.ж. чет элда олинган даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Қарздорнинг мурожаати Бюронинг бўлими томонидан ҳужжатларни қўшимча ўрганиш заруратига қараб 7 иш кунидан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Бюронинг бўлимидан алимент бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома ва олдиндан тўланадиган суммани ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин қарздор «ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида» судга мурожаат қилади. Алиментчи алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига мол-мулкни бермоқчи бўлса, аризага баҳолаш ташкилотининг мол-мулкни баҳолаш ҳисоботи ва унга бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини ҳам илова қилади.

Судга бериладиган аризада алиментчи алиментларни умумий тартибда тўлаши учун тўсқинлик қилувчи ҳолатларни (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.) кўрсатган бўлиши керак. Зарурат бўлганда тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.

Алиментлар олдиндан тўланган давр якунланганда кейинги мажбурий ижро чоралари умумбелгиланган тартибда қўлланилади.

Масалан, қарздор 2024 йил декабргача бўлган давр учун алиментларни олдиндан тўлади. 2025 йил январдан бошлаб алиментлар оддий тартибда, яъни ҳар ой тўловдан ушлаб қолган ҳолда ундирилади.

Алиментларни олувчи қарздорнинг иш ҳақи ёки бошқа даромади у олдинроқ тўлаган алиментларни кўпроқ миқдорда тўлаш имконини беришини билиб қолса, ундирувчи қарздорнинг алиментларни умумий тартибда тўлашини талаб қилиб судга мурожаат қилиши мумкин.

Алиментлар тўланишини таъминлаш учун гаров шартномаси қандай тузилади?

Алиментларни тўлаш мажбуриятини мол-мулк гарови билан таъминлаш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиб-таомили, шунингдек суднинг қарздор мурожаатини кўриб чиқиши алиментларни олдиндан тўлаш тартибига ўхшайди. Бунда Бюро бўлимидан олинадиган алимент тўловларидан қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома билан бирга судга тақдим этиладиган аризага гаров шартномаси илова қилинади.

Шартнома иловада кўрсатилган намунавий шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Ҳар қандай мол-мулк, ш.ж. ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), айримларини истисно этмаганда, гаровга қўйилиши мумкин. Масалан, муомаладан чиқарилган мол-мулк (қурол-яроғ, бадиий ёки тарихий қимматга эга бўлган, маданий мерос объектлари ва ҳ.к., таҳр.); бошқа шахсга берилиши ман этилган талаблар (масалан, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги) гаровга олинмайди.

Шунингдек ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулкни гаровга қўйиб бўлмайди. Масалан, қарздорга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса.

Гаровга қўйилган мол-мулк қиймати тарафлар келишувига биноан аниқланади. Шунингдек тарафлар келишувига асосан баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш амалга оширилиши мумкин.

Алимент тўлаш мажбуриятини мол-мулк гарови билан таъминлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилгандан кейин қарздор алиментларни ихтиёрий тартибда тўлайди. Бунда у кетма-кет 2 ой давомида алимент тўловларини тўламаса ёки тўлиқ тўламаса, ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратила бошлашини ёддан чиқармаслиги лозим.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 6 октябрдан кучга кирди.

2018-10-15 11:34:09  |  4979 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

24 изоҳлар

Сентябрь 22, 2021  21:24

1.55555

Алимент тўловчи ўзи ишламаса , ишлай деса иш йўқ бўлса . Четга чиқиб нормальний ишлаб пул топиб келай деса четга чиқолмаса , Унда алиментчилар нима қилиши керак . Тақдир тақозаси б-н ажрашган бўлса Одамни шунчалик хўрлаш керакми . Қонунларга озгина ўзгартириш киритиб хеч бўлмаса четга чиқиб пул топиб алиментларини олдиндан катта катта қилиб қўйишга шароит яратиб беринглар , илтимос силардан қонун чиқараётганлар ИНСОФ б-н

Сентябрь 20, 2021  23:35

2.шухрат

Мени хам шари нигохдан бир кизим бор 23еошга кирган турмушга чикан 1та кизи бор шу фарзандимдан алимент карздорлигим бор заксли аеолим билан яшаеман ундан 1углим24да уеланмаган 2кизим бор катаси 21га кирди уни хам узатишим керак шу алимент туфаели мен хам четга чиколмаеабман сизларники еошакан хали алимент олучи фарзадни вактида узатаркан биздакалар уеогини узларин биласизлар худо хамамизга сабридан беришни канда килмасин

Сентябрь 18, 2021  03:48

3.Дилщод

Конун ёзадиганларни хам бошига тушса кейин билади хамма воляни аёлларга беришган конунни каллани ишлатиб эмас бошка жойини ишлатиб ёзишганми бу конунчилар

Сентябрь 17, 2021  19:53

4.Музаффар

Алимент тўлаш бу ёмон нарсамас аслида лекин шу чекловлар ошиқча масалан мен битта аёлди ўзим гувох бўлдим уч марта эрга тегиб учаласидан биттадан фарзанд кўрган хаммаси билан ажрашган хозир учаласидан алимент олади андижон вилояти хонобод шахрига келселар ўзилар гувох бўласилар мана бизнес тўғри эркеларам фариштамас лекин хамма хуқуқни эркакга бериш керак биламан давлат тепасида 5600сўми бор одам камбағалмас ёки 2500000 сўмга 5фарзандли ойла бир ой яшаса бўлади деб ўтирган тупойлар ўтирибди уларга фарки йўқ ўзбекларни бир мақоли билан сўзими тугатаман қорни тўқни қорни оч билан иши йўқ омон бўлилар

Сентябрь 16, 2021  16:55

5.Дилшодбек

Алимент чикарган ва ижро этвотган, одамлари хам бошига шундай иш тушсин курамиз ахволи ни. Хотинларга воля бериб, эркаклар ни эзиб ер билан битта кивурмасдан карор ни хаммага тенг. Туловчи ва олувчига осонрок имконят яратиш урнига букка ботиради э чикарган карорларинга санларни! Хакикат йук бизни юртда. Четга чикиб, Оилавий шароитини кутармокчи булган эркаклар га имкон из конун ларни чикаоиб, уз юртида кул булиб, ишлатиб, пулни ундириш ни билади. Булар. Бу кетишда юртимиз инкирозга учрийди. Узи норма, иш ва норма ойлик туламаса! Инсоф берсин хаммага, бермаса худо куриб тургувчи зот!

Сентябрь 12, 2021  07:54

6.Судьяларга маслахатим

Зур чиеклаш куйинглар мол мукимизга каратинглар яшасин янги узбекистон аёлни куйиб юборинглар четдавлатига юришсин узбекистони обрусини кутариб бошка давлат эркаклари билан узларини сотишсин ижтимои тармокларда куриб караб утирибмиз Узбекистон эркакларини чеклаш куйиб аеларини юбориб хакикат йуклиги мана шу ерда авалги тизимда бундай холатлар булмаган аёлни четга куйиб юбориб эрига чеклаш куйиб куймочимисан куйинглар иккаласига хам ота она тенг хукукли деб кани конун конуни патирга ураб еб юборишганлар тепада утиришиб ойласига шунака муамолар булса сунгра узгартирадилар булмаса узгартирмайди бу янги узбекистони кон ичар конунчилари ????????????????????????

Сентябрь 07, 2021  23:23

7.Баходир

Ман хам алимент тулайман ховлимиз бор лекин хеч Ким яшамайди горов эвазига утадими

Сентябрь 04, 2021  15:00

8.Алимкулов муроджон

Яхшилаб уйлаб кейин карор Кабул килилар алюментчилар кийналиб улсинми Энди ке келишиб Бир килейлик десен кунмаса хеч нарса езиб бермаса келинларни УЗИ Маза килиб четда юрса эркеклар Нима килсин



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация