Жиззахлик фуқаро 100 минг сўм қарзини бермай юргани учун танишининг машинасини ёқиб юборди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz коллажи

Суд “Нексия”нинг қийматини тўлашни унинг бўйнига қўйди, шунингдек, давлат фойдасига ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида жарима тайинлади

Жиззахлик Турғун Толипов (исм-шарифлар ўзгартирилди) 100 сўм қарзини тўлашдан бўйин товлаб юргани учун таниши Ғулом Назаровдан ғаройиб тарзда қасд олмоқчи бўлди – у миниб юрган “Нексия” автомашинасини ёқиб юборди.

Мутахассислар машинага етказилган зарани 39.664.701 сўм деб баҳолади. Бу миқдор жиноят иши қўзғатишга етиб ортди, деб ёзади Xabar.uz.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди Турғун Толиповни Ўзбекистон Республикаси ЖК 173-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топди. Жазо тайинлашда унинг 2-гуруҳ ногирони эканини эътиборга олиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, яъни 8.612.000 сўм жарима жазоси тайинлади.

Шунингдек, етказилган моддий зарар ҳам айбдордан мажбурий тартибда ундириладиган бўлди.

2019-03-25 21:57:46  |  1727 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация