Бу галги мавзу:

Маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ муносабатлар

Саволларингизга
"Sanklaleks" АФ адвокати Сафар ПАРДАЕВ
жавоб беради




Савол ва жавоблар

  1. Ассалому алейкум. Импорт шартномаси буйича муддати утган дебиторлик карздорликни ундириш буйича иктисодий суднинг карори ва ижро варакаси мавжуд Булиб ундирувни амалга ошириш учун чет давлат судига берилган. Ушбу холатда мжткнинг 171 моддасини 3 кисми билан маьмурий жаримага тортиб буладими
    Жавоб ҳали тайёр эмас
  2. Ҳуқуқбузарликлар профилактинасига доир далат дастурлари ижросини таъминлаш,ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш,бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кимлар томонидан кўрилади
    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни аниқ манзилга йўналтириш ва уларга комплекс ёндашиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833 сон қарорига асосан тузилган Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси зиммасига юклатилган.
  3. uy oldi sotti masalasizda ayolning haq huquqlar qanday uy menining nomimda ayolimni ishtrokisiz sotsam boladimi?
    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2-мҳ-сон буйруғи билан 2019 йил 4 январда тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 29-бандига кўра “Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим. Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
  4. Ассалому алайкум, менинг адвокат танишларим бор, уларнинг бошкарувидаги машиналарда улар билан биргаликда юрган вактимизда ЙПХ инспекторлари билан уларнинг узаро муносабатларига бир неча бор дуч келганман. Аммо уларнинг узлари хам адвокатга нисбатан йул харакати коидасини бузганлик учун маьмурий жавобгарлик кандай тартибда кулланилишини билмасликларини тушундим. Саволим: адвокатга нисбатан йул харакати коидасини бузганлик учун кандай тартибда баеннома расмийлаштирилади?, Сизга олдиндан жавобингиз учун рахмат.
    Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганликлари учун фуқаролар сингари адвокатларга ҳам ЙПХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари асосида маъмурий баённомалар тузилади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.
  5. Қонунларимизда фоҳиша аёлларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланмаганми? Уларни қамаб, мажбурий меҳнатга жалб қилинса бўлмайдими?

    Қонунчилигимизда фоҳишабозлик билан шуғулланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмаган. Ушбу қилмиш маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлиб, фоҳишалар маъмурий жавобгарликка тортилади (МЖТКнинг 190-моддаси). Яъни фоҳишалик қилганлар энг кам иш ҳакининг бир бараваридан уч бараваригача, такроран содир этилганда эса ЭКИҲнинг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага тортилади.
  6. Ёшлигимда қўлда ясалган финка пичоқни олиб юрганлигим учун жиноий жавобгарликка тортилган эдим. Ҳозир ҳам совуқ қуролларни (қўлда ясалган махсус корт, финка пичоқ, кастет, нунчак, арбалет, камон ва шу сингарилар) олиб юрганлик ёки уйида сақлаганлик учун жиноий жавобгарлик борми?

    Амалдаги қонунчилигимизда совуқ қуролларни ўзи билан олиб юргани ёки уйида сақлагани учун жиноий жавобгарлик белгиланмаган. Лекин маълумот тарзда айтиш жоизки, совуқ қуроллардан фойдаланиб жиноят содир этилса, у жиноят қуроли деб топилиши ва суд томонидан мусодара қилиниши мумкин.






Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация